Самарқандда ўзини каналга ташлаган аёлнинг жасади Қашқадарёдан топилди

0

2019 йилнинг 17 июль куни 10:00 атрофида Самарқанд вилояти ҳудудидаги Дарғом каналига ўзини ташлаб, жонига қасд қилган 1977 йилда туғилган Г.Ҳ. исмли аёлнинг жасади Қашқадарё вилояти Чироқчи туманидан топилган. Бу ҳақда «Дарё» мухбири хабар бермоқда.

Аёлнинг жасадини бир неча кун давомида ғаввослар қидирган. Кейинроқ Қашқадарё вилоятидан қўнғироқ бўлиб, каналдан аёл кишининг жасади топилганлиги ҳақида хабар келган. Аёлнинг яқинлари жасадни бориб кўрганидан сўнг у ҳақиқатда Г.Ҳ.нинг жасади эканлиги аниқланган.

Ургут туманидаги Оқ бува қишлоғида яшаган Г.Ҳ.нинг ёнида 6 яшарли кенжа қизи ҳам бўлган. Уни яқин атрофдаги одамлар қутқариб қолган. Аёлнинг жами 4 нафар боласи — 3 қиз, 1 ўғли бор.

Маълумотларга кўра, марҳума Г.Ҳ.нинг турмуш ўртоғи иккинчи оиласи билан Россияда яшаб келган. Аёл нима сабабдан жонига қасд қилгани маълум эмас.

daryo.uz

loading...