Туркияда белоруссиялик дипломатнинг ҳаётига суиқасд қилишди…

0

 

Туркия пойтахти Анқара шаҳрида Белоруссия элчихонасининг маъмурий масалалар бўйича котиб ўринбосари Александр Поганшевни ўқотар қуролдан ўққа тутишган. Оқибатда иккита ўқ дипломатнинг кўкрак қафаси қисмига бориб теккан. Поганшевни оғир аҳволда касалхонага ётқизишган.

Маълумотларга қараганда, суиқасд уюштирган дипломатнинг қўшниси, истеъфодаги ҳарбий бўлиб чиққан. У суиқасддан сўнг жонига қасд қилибди.

Лекин кейинчалик суиқасд ҳақида янги тафсилотлар пайдо бўлди. Хабар беришдики, Поганшев ўғли билан Анқарадаги Дикмен истироҳат боғида сайр қилиб юрган маҳал унга руҳий хаста бир одам қўлида қурол билан ҳужум қилган. Поганшев ундан қочишга уринса-да, руҳий хаста дипломатни жиддий яралашга улгурган. Ўғлига зиён етмади.

Поганшев жарроҳлик амалиётини бошидан ўтказди. Врачлар унинг аҳволини ўта оғир дея баҳолашган.

 

 

loading...