Украина хавфсизлик хизмати вакиллари Россияга тегишли «NEYMA» танкерини қўлга олди…

0

 

Танкер Керч бўғозида Украина кемаларини сиқувга олиш операциясида иштироки учун тутилган. Украина тарафи тарқатган маълумотда айтилишича, 2018 йил ноябрида Россиянинг ушбу танкери иштирокида мамлакат ҳарбий кемаларининг йўли тўсиб қўйилган. Қурол ёрдамида 24 денгизчи қамоққа олинган.

Айтишларича, 24 июл куни танкер Россия байроғи, аммо «NEYMA» эмас, балки «NIKA SPIRIT» номи остида Измаил портига кирган. Номини ўтган йилги агрессивликни ошкор этиб қўймаслик, кемани таниб қолмасликлари учун ўзгартиришган. Ҳозирда кема тўлиқ тинтув қилинган. Экипаж аъзолари терговга тортилган.

Айни пайтда Россия турмасида ҳақиқатан Украинанинг 24 ҳарбийси сақланмоқда. Уларнинг икки нафари Украина хавфсизлик хизмати ходими ҳисобланади. Уларни уюшган жиноий гуруҳ таркибида Россия чегарасини ноқонуний тарзда бузиб ўтганликда айблашмоқда. Украина ҳукумати денгизчилар зудлик билан озод этилишини талаб қилган. Бироқ Россия тарафи талабга жавобан қўлга олинган денгизчилар тақдирини суд ҳал қилишини баён этган.

 

loading...