Ўйлаб кўрдингизми? 2019 йил 26 июл куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қиларкин?

0

 

 

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Ўтган кунлардаги бажарган ишларингиз мукофотини бугун қабул қилиб оласиз. Ҳамкасбларингизга нисбатан сергак муносабатда бўлинг. Улардан кимдир сизни чув тушириш пайида юрибди. Сукут сақлаган ҳолда зимдан кузатсангиз, кимлигини албатта аниқлайсиз. Муҳаббатда омадингиз келади. Оиласиз бўлсангиз, кўнгил изҳорлари, романтика, гармония фақат сизники бўлади. Фақат бўлғуси жуфтингизни танлашда хатога йўл қўйманг.

 

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

 

26 июл куни илгари умуман қизиқтирмаган машғулотлар билан қизиқиб қолишингиз мумкин. Кун давомида бўш вақт топсангиз, уни ўзингизга ва маданий дам олишга бағишланг. Концертга ёки театрга тушсангиз ҳам кўнгилдагидек маданий ҳордиқ чиқаришингиз мумкин. Бир сўз билан айтганда, бугунги кунни фақат ўзингизга бахшида этинг. Фақат орага спиртли ичимликларни аралаштирманг. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг.

 

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

 

Оила қурмаганларнинг айримлари иш жойида ҳамкасблардан бирини анчадан бери кўз остига олиб келарди. Бугун унга кўнглингизни очинг. Айнан у идеалингиздаги инсон ҳисобланади. Танловда адашманг. Кун давомида қиладиган ишларингизни блокнотингизга қайд эта боринг. Акс ҳолда чалкашликларга йўл қўйилади. Қариндошлар билан орангизда келишмовчиликлар юзага келади. Овқатланишда меъёрни билинг ва режимни бузманг.

 

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

 

26 июлда биринчи навбатда тўйиб ухлашни хоҳлайсиз. Шу қадар чарчайсизки, тунни романтика ёки шу каби машғулотлар эмас, тўйиб ухлаш учун кута бошлайсиз. Кун давомида қўшимча даромад келтирувчи ишларни таклиф этишлари мумкин. Розилик билдиришдан олдин иш билан яқиндан танишиб чиқишингиз талаб этилади. Молиявий масалада сира хавотирга тушманг. Яқин дўстлардан бири узоқ муддатга қарз беради. Кўрибсизки, моддий аҳволингиз яхшиланади-қолади.

 

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

 

Арслон буржи остида туғилганлар бугун жаҳлдорликка бегона бўлишади. Қалбингизни муҳаббат чулғаб олиши кутилмоқда. У сизга илҳом беради, тўлқинлантиради. Қаҳрамонликлар сари ундай бошлайди. Бугун рўзғор икир-чикирлари ва молиявий муаммолар иккинчи даражага тушиб қолади. Ҳаётдан завқланасиз. Ҳар бир лаҳзадан завқ оласиз. Фақат кечки пайт бу қувончингизга қўшнилардан бири билан бўлиб ўтадиган жанжалли онлар якун ясаши мумкин.

 

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

 

26 июл куни паризод буржи остида таваллуд топганлар сергакликка алоҳида эътибор қаратишса, кун давомида хатоликларга йўл қўймаган бўлишарди. Кун мобайнида хизмат сафарлари, конференция, тақдимот маросимларида иштирок этишингиз кутилмоқда. Халққа айтадиган гапингиз бўлса, марҳамат, ораторлик истеъдодингизни ишга солишингиз мумкин. Бугун муаллимлар, сиёсатчилар ва адвокатларнинг куни туғади. Эзгу мақсадлар йўлида жиддий тўсиқлар кўзга ташланмайди.

 

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

 

Бугун иш жойингизда ҳақиқий профессионал, ақлли ходим эканингизни бемалол қайта-қайта намойиш этишингиз мумкин. Яқиндагина шахсий бизнесини очганлар бугун от устида бўлишади. Омад кафолатланган, даромад қуйма олтин каби киссангизга қуйилишига не етсин. Фақат рўзғорингизда жиддий муаммолар бор, уларни бартараф этиш учун анча-мунча пул сарфлашингиз зарур бўлади.

 

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

 

26 июл том маънода сизнинг кунингиз. Ҳар қандай одамни айтган сўзингизга ишонтира оласиз. Шу баҳонада нақадар билимли эканингизни атрофдагиларга кўрсатиб қўйиш имкони туғилади. Кечки пайт сизни тантанали бир тадбирга таклиф этишади. Тадбирда ораторлик қобилиятингизни ишга солишингиз талаб этилади. Янги танишган одамлар биргаликда зиёфатга боришни таклиф қилишса, рад этманг. Оиласиз бўлсангиз, шу баҳонада бўлғуси жуфтингизни учратишингиз эҳтимоли бор.

 

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

 

Ўқотар буржининг аёл вакилалари бугун гўзаллик салонига бориб ташқи кўринишларига зеб беришади. Умуман айтганда, кун худди шундан бошланади. Ишхонангиздаги ҳамкасблар билан мулоқотда ҳушёр бўлинг. Тилингизга эҳтиёт бўлиш ҳам ёдингиздан чиқмасин. Башарти кимдир сизни ғийбат қилаётганидан хабар топсангиз, жойида тилини тийиб қўйинг. Аммо муштлашувгача бориш тавсия қилинмайди.

 

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 19. 01)

 

26 июл куни ишдаги муҳит жонингизга тега бошлаганини ҳис этасиз. Лекин бу нотўғри. Иш жойингиздаги муҳит йиллар давомида пайдо бўлган. Аксинча сиз ёшларни шу муҳитга кўниктиришда жонбозлик кўрсатишингиз керак. Куннинг иккинчи ярмида ажойиб бир инсон билан танишиб қоласиз. У сизга профессионал касбингиз билан боғлиқ муаммоларни бартараф этишда кўмак бериши мумкин. Кечқурун ўтганлар ҳақига дуо қилиш, йога ва медитация билан шуғулланиш хайрли кечади.

 

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

 

Куннинг биринчи ярмида ишингиз билан боғлиқ семинарлар ташкил этилиши кутилади. Агар унда фаол иштирок этсангиз, фақат фойда кўрасиз. Тажрибангизга тажриба қўшилади. Оилалилар кун давомида қувончли хабар эшитишлари мумкин. Агар бу уй ёки машина сотиб олиш билан боғлиқ хабар бўлса, ҳужжатларни тахт қилаверинг. Кечқурун оила қурмаганлар романтик учрашувга отланишади. Омад сизга ёр бўлсин!

 

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

 

26 июлда зиммангизга хайрли ва ўта масъулиятли бир вазифа юкланади. Кам таъминланганларга моддий ва маънавий ёрдам кўрсатасиз. Бу ишни қойиллатиб бажаришингизга сира шубҳа йўқ. Оиласиз бўлсангиз, муҳаббатда тушкунликка тушманг. Гарчи танишувлар, сўзлашувларда омадингиз чопмаса ҳам олға боришдан тийилманг. Вақти келади, сиз албатта қидирганингизни учратасиз.

Хушвақт бўлинг! Ҳаммавақт бўлинг!

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади