Маҳкумларга қандай амалий ёрдам берилмоқда?

0

Тошкент шаҳар ИИББ Пробация бўлими томонидан маҳкумларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларининг ҳимоясини таъминлаш, қайта жиноят содир этилишининг олдини олиш мақсадида уларни ахлоқан тузатиш бўйича мунтазам равишда кенг кўламли ишлар амалга оширилиб келинмоқда.

Хусусан, маҳкум Ташмурадов А.Р содир этган жинояти учун Жиноят ишлари бўйича Юнусобод туман суди томонидан 13 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосига ҳукм қилинган эди.

Ҳозирда жазонинг ўталмай қолган муддатининг 5 йил 4 ой 22 кунлик жазо муддати ойлик иш ҳақининг 10% миқдорини давлат ҳисобига ўтказиш шарти билан ахлоқ тузатиш ишлари жазосига алмаштирилган ва унга нисбатан чиқарилган ажрим ҳамда унинг шахсий йиғма жилди 21.06.2019 йилда Олмазор туман ИИО Пробация гуруҳи томонидан рўйхатга олиниб ижрога қаратилган.

Тошкент шаҳар ИИББ Пробация бўлими Олмазор тумани ИИО гуруҳи томонидан Олмазор туманида жойлашган масъулияти чекланган жамиятда доимий иш ва шу билан бирга вақтинча яшаш жойи билан таъминланди.

Бугунги кундаги долзарб масалалардан бири – маҳкумларнинг ҳуқуқлари, уларнинг шаъни ва қадр-қиммати ҳурмат қилинишини таъминлаш, келгусида жамиятга ижтимоий мослаштириш учун ахлоқан тарбиялаш ва меҳнатга ўргатишнинг шаффоф ва самарали ҳуқуқий механизмларини жорий этишдир.

loading...