Колбаса ва шу каби шубҳали маҳсулотлар «ҳалол» ёрлиғига эга бўлса ҳам уларни истеъмол қилмаган маъқулми?

0

 

Савол:
Ҳозирда “Ҳалол” сертификати остида колбаса маҳсулотлари ишлаб чиқариляпти. Лекин уйда хўжайиним ҳалол бўлса-да, колбаса маҳсулотларини истеъмол қилишимизни хоҳламайдилар. “Ҳалол-ку, чўчқа гўшти қўшилмаган”, десам, “Нима қўшилганига аниқ ишончинг комилми, шубҳали нарсани егандан емаган маъқул?!” дейдилар. Шу масалада шариат ҳукмини билмоқчи эдим.

Жавоб:
Шариат шубҳали нарсаларни тарк қилишга чақиради. Қуйидаги ҳадис бу ҳақда янада очиқлайди:

سَمِعْتُ النُّعْمَانَ بْنَ بَشِيرٍ يَقُولُ: سَمِعْتُ رَسُولَ اللهِ  يَقُولُ: «الْحَلَالُ بَيِّنٌ وَالْحَرَامُ بَيِّنٌ، وَبَيْنَهُمَا مُشَبَّهَاتٌ لَا يَعْلَمُهَا كَثِيرٌ مِنَ النَّاسِ، فَمَنِ اتَّقَى الْمُشَبَّهَاتِ اسْتَبْرَأَ لِدِيِنِهِ وَعِرْضِهِ، وَمَنْ وَقَعَ فِي الشُّبُهَاتِ كَرَاعٍ يَرْعَى حَوْلَ الْحِمَى، يُوشِكُ أَنْ يُوَاقِعَهُ. أَلَا وَإِنَّ لِكُلِّ مَلِكٍ حِمًى، أَلَا إِنَّ حِمَى اللهِ فِي أَرْضِهِ مَحَارِمُهُ، أَلَا وَإِنَّ فِي الْجَسَدِ مُضْغَةً إِذَا صَلَحَتْ صَلَحَ الْجَسَدُ كُلُّهُ، وَإِذَا فَسَدَتْ فَسَدَ الْجَسَدُ كُلُّهُ. أَلَا وَهِيَ الْقَلْبُ»

Нуъмон ибн Башир розияллоҳу анҳу айтадилар:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шундай деганларини эшитдим: «Ҳалол очиқ-ойдиндир, ҳаром ҳам очиқ-ойдиндир. Улар орасида кўп одамлар билмайдиган шубҳали нарсалар бор. Ким шубҳали нарсалардан сақланса, дини ва шаъни учун ўзини пок тутибди. Ким шубҳали нарсаларга тушса, худди қўриқхона атрофида чўпонлик қилиб, унга ўтиб кетай, деган чўпонга ўхшайди.
Огоҳ бўлинг! Албатта, ҳар бир подшоҳнинг қўриқхонаси бордир.
Огоҳ бўлинг! Аллоҳнинг ердаги қўриқхонаси – ҳаром қилган нарсаларидир.
Огоҳ бўлинг! Танада бир парча гўшт бор, у соғлом бўлса, бутун тана соғлом бўлади. У бузилса, бутун тана бузилади. Огоҳ бўлинг! Ўша нарса қалбдир».

Одинахон Муҳаммад Содиқ

loading...