КУН КУЛГИСИ…

0

 

 

* * *

 

Болакай дўстларига ҳасрат қилаяпти:

— Жуда қийналиб кетдим. Олдинига стенокардия, кетидан атеросклероз. Энди улардан қутулгандим, псориаз пайдо бўлди. Кетидан сариқ, ичкетар, юрак хуружи, жигар раки…

— Во, қандай чидадинг?..

— Ўзим ҳам билмайман. Ҳали ҳеч қачон менга бундай қийин диктантни ёзиш тўғри келмаганди.

 

* * *

 

Врач ҳузурига жуда-жуда озиб кетган йигит кириб келди. Уйқусизликдан шикоят қилди.

— Дўхтир, кечаси ҳовлида мушуклар бақиргани-бақирган! Эрталаб ишга боришим керак. Улар бўлса, уйқу беришмайди…

Врач унга ухлатадиган дори ёзиб берди. Бир ҳафтадан сўнг йигитдан сўради:

— Хўш, дорилар ёрдам бердими?

— Йўқ.

— Нега?

— Мен ўша мушукни тутдим ҳам дейлик. Аммо бу дориларни оғзига тиқиб мажбуран ичириш қўлимдан келмайди.

 

* * *

 

— Официант, мусиқачиларингиз буюртма бўйича ишлашадими?

— Ҳа.

— Унда манави пулларни беринг-да, айтинг, мен овқатланиб олгунимча қарта ўйнаб туришсин!

 

* * *

 

Икки дўст учрашиб қолишди. Бири иккинчисидан сўради:

— Хотининг қалай?

У бирпас ўйланиб туриб… жавоб қилди.

— Яхши… Ҳалиям ўша қабристонда…

 

* * *

 

Хитойдаги дўконга харидор кириб сотувчидан сўради:

— Сизларда кўринмас ручка борми?

— Ҳа, қайси рангидан керак?

 

* * *

 

Автобусда икки қиз кетиб боришарди. Бир йигит уларга яқин келди-да, деди:

— Ў, қандай чиройлимиз-а!..

— Вой-вой-вой!!!

— Майли, майли… Ҳазиллашдим…

 

* * *

 

Чукча идиш тўла балиқни қўриқлаб ўтирарди. Бир киши келиб сўради:

— Майлими бир-иккита балиғингдан олсам?

— Йўқ, бошлиқ рухсат бермайди.

— Бошлиқ ким ўзи?

— Мен.

— Шунақами? Ўртоқ бошлиқ, бир-иккита балиқ олишга рухсат беринг!

— Нега бир-иккита? Қанча хоҳласанг олавермайсанми!?

 

* * *

 

Эркак қизчаси билан ўйнаётганди. Қизчаси кутилмаганда ўйиндан тўхтади-да, дадасини туртиб юбориб деди:

— Бўлди, бошим оғрияпти.

Эркак ўтириб хотинига тикилиб тургач, ўзича ғудраниб қўйди:

— Нима бало, сизларни шундай дейишга болаликдан ўргатишадими?

 

* * *

 

Жинни аёл ўзига ўхшаган биттасига деди:

— Охирги вақтларда қорнимда қандайдир юк пайдо бўлгандек… Кўнглим айнийверадиган бўлиб қолди.

— Врачга учрашмадингми?

— Учрашдим. Яна саккиз ой чидаб туришим керак экан.

 

* * *

 

Қиз бадавлат хонадон эшигини тақиллатиб сўради:

— Сизларга энага керак эмасми?

— Биласизми, бизникида умуман бола йўқ.

— Ҳечқиси йўқ. Болаларни ўзим билан бирга олиб келаман.

 

loading...