Тошкент аэропортида бир одамнинг қорнидан ярим кило тилла чиқди

0

Тошкент божхоначилари “Тошкент” аэропортидан Ҳиндистонга учиб кетаётган фуқаро қорнида ярим кило олтинни яшириб ўтаётганда ушлашган.

Натижада фуқародан яширинча олиб ўтишга уринилган жами 434,6 грамм 14 дона думалоқ қуйма тилла (суратда) ашёвий далил сифатида олинган.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.

ZnewsZ