Бир тутам кулгим бор! Кулмайсизми? Куласи-из! Кулмасангиз бақираман, энамни чақираман!..

0

 

 

* * *

 

«Инсонларни фақатгина муҳаббат эмас, тиқилинч автобус ҳам яқинлаштира олади». (Ҳайдовчининг гапидан)

 

* * *

 

Икки дўст бир кунда оламдан ўтди. Бири дўзахга, иккинчиси жаннатга тушди. Бир куни дўзахга тушган йигит жаннатдаги дўстига қўнғироқ қилди. Жаннатдаги сўради:

— Хўш, дўзахда ҳаёт қандай?

— Зўр, ҳар куни янги кийим беришади. Ичкилик денгиздай оқади. Кунига қизлар билан рақс тушганим тушган. Хуллас, бунақасини ҳеч қачон кўрмаганман. Ўзинг-чи?

— Э, сўрама. Қийналиб кетдим. Худонинг берган куни сут йўлига сут ташийман, юлдузларни тозалайман, булутларни ҳайдайман. Чарчаб кетдим.

— Наҳотки, ишинг шунча кўп бўлса?

— Ҳа-да, чунки, бу ерда мендан бўлак ҳеч ким йўқ.

 

* * *

 

Яқинда бир гуруҳ жиноятчилар қўлга олинди. Қалбаки тангалар ясаш билан шуғулланиб келишган экан. Ҳозир уларнинг барчасини руҳий хасталиклар шифохонасига ётқизишди.

 

* * *

 

Агар кимдир сени «Жинни» деб ҳақорат қилса, дарров хафа бўлма! Олдин яхшилаб ўйлаб кўр. Балки у ўзини таништиргандир.

 

* * *

 

«Солиқларни тўладингми? Энди хотиржам ётавер!» (Қабртошдаги ёзувдан)

 

* * *

 

Эркак комадан сўнг 2050 йилда уйғонди. Қараса, дунё буткул ўзгарибди. Осмонда катта-катта саройлар, ўзи учар машиналар… Бир эркакка яқин келиб сўради:

— Менга қара, ҳов анави учиб кетаётган машина қанча туради?

— Юз сўм.

— Ў, ўртача ойлик ҳозир қанча?

— Минг сўм.

— Ие, бир йил ишлаб шунақа машинадан ўнтасини сотиб олса бўларкан-да?!

— Ҳа, ёки олти ой ишлаб ярим шиша ичкилик сотиб олиб ичиш ҳам мумкин.

 

* * *

 

Жиннини касалхонага олиб келишаётганда у қаттиқ қаршилик кўрсатди. Санитарлар уни роса калтаклашди. Жинни улардан хафа бўлиб қолди. Касалхонага етиб келишгач, у ичишга сув сўради. Беришди. Шунда жинни санитарлардан бирига юзланди.

— Майлими, Жириновскийни ўйнаб берсам?

— Майли.

Жинни оғзини сувга тўлдирди-да, санитарнинг юзига сепиб юборди.

— Жинни, бу нима қилганинг?

— Ўзингиз рухсат бердингиз-ку!

 

* * *

 

Эркак поликлиникага келиб сўради:

— Менинг қўлларим, оёқларим, ҳатто, бурнимгача муздай. Қайси врачга учрашай?

— Паталоганатомга.

— Дўхтир, кирсам мумкинми?

— Йўқ, ўликхона пастки қаватда.

 

* * *

 

Самолёт қўнди. Салондан шими тушиб кетган чукча чиқиб келарди. Стюардесса уни уриша кетди.

— Уят эмасми? Шимингиз тушиб кетибди.

— Тўғри, сизларни сира тушуниб бўлмайди. Гоҳ камарни тақинг дейсиз, гоҳ ечинг дейсиз… Охирги марта камарни ечинг дегандингиз!

 

* * *

 

— Қўш хотинлилик қандай йўл билан жазоланади?

— Икки қайнонага эга бўлиш билан.

 

 

 

loading...