Чорвоқ сув омборида чўкиб кетган икки йигитдан бирининг жасади топилди…

0

 

Илгари хабар берганимиздек, шу йил 24 июл куни кундуз соат 14: 00 да Чорвоқдаги сув омборида 1995 ва 1996 йилларда туғилган икки йигит чўкиб кетганди. Айтишларича, улар ўтирган қайиқ ағдарилиб кетган экан. 30 июл куни улардан бири Дилшод Рихсибоевнинг мурдасини топишди. Иккинчи йигит Анвар Илҳомовнинг жасади ҳозирча топилмади. Ҳозирги пайтда прокуратура тергов ҳаракатларини давом эттирмоқда.