Фарзандининг моддий таъминотини ўйламаган оталар

0

Халқимизда шундай нақл бор, “Яхши отга бир қамчи — ёмон отга минг қамчи”. Бу иборанинг замирида катта маъно бор. Алиментчи оталарга давлат ижрочилари томонидан айтиладиган “…вояга етмаган фарзандингизга моддий таъминоти учун алимент пулларини тўлаб қўйинг…” қабилидаги илтимос ва буйруқ аралаш чақирувларини кимдир тўғри қабул қилиб, дарҳол ўз фарзандининг келажаги учун замин яратади, яна кимдир юз гапирилсин ўзини бепарво кўрсатиб, бундайларга минг қамчи ҳам озлиги исботлайди.

Бюронинг Яшнобод туман бўлими томонидан Фуқаролик ишлари бўйича Миробод туманлараро судининг 14.04.2015 йилдаги суд буйруғига асосан, қарздор Ш.Б. икки нафар вояга етмаган фарзандларининг моддий таъминоти учун 2015 йилдан, яъни 40 ойдан буён  алимент пулларини тўламай келган ва бу билан ўз фарзанларини моддий таъминлашдан қасддан бўйин товлаганлиги аён. Бюронинг Яшнобод туман бўлими томонидан олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида алиментчи ота 18638471 сўм алимент пулларини тўлаб берди.

Яна бир алиментчи ота ҳам салкам 14 млн сўм фарзандининг моддий таъминотидан қарздор экан.  Фуқаролик ишлари бўйича Миробод туманлараро судининг 17.04.2012 йилдаги қарорига асосан, қарздор Х.Д. ҳам бир нафар вояга етмаган фарзанди учун 2015 йилнинг сентябрь ойидан буён умуман алимент пулларини тўламаган. Оқибатда эса 44 ой давомида  алимент қарздорлиги  13329000 сўмга етган.

Бюронинг Яшнобод туман бўлими томонидан олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари натижасида қарздор отадан 13329000 сўм алимент пуллари ундирилди.