Россияда ҳозирги кунда 21 миллионга яқин одам қашшоқликда умр кечирмоқда…

0

 

Статистик маълумотларга кўра, Россиядаги қашшоқлик даражаси 2019 йил биринчи кварталида 15 фоизга ошган. Ўтган йили бу миқдор 13 фоизни ташкил этганди. Бу одамларнинг ойлик даромади мамлакатда белгилаб қўйилган энг кам иш ҳақи миқдоридан ҳам кам.

Мамлакат президенти Владимир Путиннинг фармонига кўра, бош вазир Дмитрий Медведев йил охиригача 15 фоизни 12 фоизгача тушириши лозим. Бироқ Россиянинг ҳозирги кундаги иқтисодий аҳволи бунга йўл бермайди. Иқтисодчилар 2019 йил охирига қадар россияликларнинг даромади янада пастлашини тахмин қилишган. Бундан ташқари, Россияда олиб борилаётган бугунги кунги сиёсат қашшоқлар камайишига йўл бермайди. Бу сиёсат чидаш, сабр қилиш мақсадларига йўналтирилган.

newsru. com

 

 

loading...