«Челси» футболчиси «чаён» услубида гол урди (+видео)

0

Янги мавсумга тайёргарлик кўраётган «Челси» кеча Австрияда маҳаллий «Зальцбург» клубига қарши ўртоқлик ўйини ўтказди. Баҳсда Фрэнк Лэмпард шогирдлари 5:3 ҳисобида зафар қучишди.

Ўйиннинг 57 дақиқасида Росс Барклининг узатмасидан сўнг, «аристократлар» ярим ҳимоячиси Педро рақиб дарвозасига «чаён» услубида гол киритди.

Эслатиб ўтамиз, лондонликлар кейинги назорат баҳсини 3 августда Мёнхенгладбахнинг «Боруссия»сига қарши ўтказади.

loading...