Ҳамза Бин Ладен вафот этди

0

АҚШ  расмийларининг хабар беришича, ал-Қоида террорчи ташкилоти асосчиси бўлмиш Осама Бин Ладеннинг ўғли Ҳамза Бин Ладен оламдан ўтган.

Аммо отасининг ўлимидан сўнг ташкилот раҳбарига айланганига ишонилган Ҳамза Бин Ладеннинг ўлими сабаблари ёки вақти номаълумлигича қолмоқда.

Президент Доналд Трамп ва унинг миллий хавфсизлик масалалари бўйича маслаҳатчиси Жон Болтон чоршанба куни журналистларнинг бу борадаги саволларини жавобсиз қолдирган.

Февраль ойида АҚШ Ҳамза Бин Ладеннинг қаерда эканини топишган шахсга  $1 миллион ваъда қилган эди.

30 ёшларда дея тахмин қилинган Ҳамза Бин Ладен жиҳодчиларни 2011 йили Покистонда АҚШ махсус кучлари томонидан йўқ қилинган отаси ўлими учун ўч олишга бир неча бор даъват қилган эди.

У ўзининг аудио ва видео даъватларида АҚШ ҳамда бошқа мамлакатларга қарши жиҳод уюштиришга чақириб келган.

У, шунингдек, Араб яримороли аҳолисини исён кўтаришга ундаган. Март ойида Саудия Арабистони унинг фуқаролигини бекор қилган эди.

loading...