Касалхонанинг 35 нафар бемори вафот этди!

0

Папуа Янги Гвинеянинг Горока шаҳридаги касалхонада 35 нафар бемор вафот этди. «Korrespondent.net»нинг daryo.uz га таяниб хабар беришича, мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлиги ходимлари Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти мутахассислари билан бирга воқеа юзасидан текширув ишларини олиб бормоқда.

«Айнан қандай инфекция одамлар ҳаётига зомин бўлгани ҳозирча номаълум. Беморларнинг камида 8 нафари оддий антибиотикларга чидамли бўлган клебсиелла бактериясидан вафот этган бўлиши мумкинлиги тахмин қилинмоқда», — дейилади хабарда.

Губернатор Питер Нуму касалхонада зудлик билан фавқулодда ҳолат эълон қилиш керак деб айтган.

Папуа Янги Гвинея соғлиқни сақлаш вазири Элиас Капаворенинг айтишича, ўлим одатда инфекцияни етарлича назорат қилмаслик оқибатида келиб чиқади, аммо ҳозирча вазирлик бу борада ҳеч қандай хулоса чиқара олмайди.

loading...