Қишлоқда газим тармоқдан узилган. 15 августдан бошлаб чироқниям уздирсаммикан деяпман. Кундузи қуёш, кечаси ой бор-ку!

0

Ижтимоий тармоқларда ёқилғи-энергетика ресурслари нархи ошишига ҳар хил фикрлар билдирилмоқда.

«Қишлоқда газим тармоқдан узилган. 15 августдан бошлаб чироқниям уздирсаммикан деяпман. Кундузи қуёш, кечаси ой бор-ку! Чироқсизам яшаса бўлади! Асли чироқ яқинда пайдо бўлган-ку! Аксинча, буюкларимиз чироқсиз ўқиб олим бўлишган!

Яшаб турган уйингни кўчмас мулк деб бўлмас экан….Кўчаркан! Кўчирвораркан! Снос дейишармиди?!

Бир шеъримда қабрни кўчмас мулк дегандим! Шу ташбеҳим тўғри экан!

Яна нималарни нархи ошаркан,а?

Ўзбек халқининг нархи ошсин дейман!

Ўзбекнинг нархини бировмас, ўзимиз ошира оламиз!

Масалан, биров:» Узбек, иди сюда!»- деса: «Сам иди сюда!»- деёлсак, шунақа эпизодларда нархимиз ҳам ошаверади.

Замонавий билимлар, юксак ахлоқ ва эрксеварлик нархимизни оширади!

Рахимжон Раҳмат