Қурилиш ортидаги фитналар фош бўлди

0

Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаментининг Тошкент шаҳар Миробод туман бўлими ходимлари ходимлари томонидан тадбиркорлик субъектларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш юзасидан «Sara Mebellar» (фирма номи ўзгартирилган) хусусий корхонаси раҳбари Р.Ғаниеванинг мурожаати ўрганилди.

Шунда Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплутацияси институти мансабдор шахслари томонидан ишбилармоннинг ҳуқуқи бузилгани аниқланди. Маълум бўлишича, институтга 360 дона ётоқхона мебеллари сотиб олиш учун тендер танлови ўтказилган.

Танлов вақтида «Sara Mebellar» хусусий корхонасининг ҳам тижорат таклифи билан танишилган. Бироқ корхона раҳбари Р.Ғаниевани хабардор қилмай танлов баённомаси қалбакилаштирган ва корхона номи «Mebel Optima» МЧЖ деб ўзгартирилиб, танловда ғолиб сифатида кўрсатилган. Жамият томонидан бир дона ётоқхона жиҳози (каравот)нинг нархи 1,9 млн сўмда кўрсатилган. Аслида эса «Sara Mebellar» хусусий корхонаси томонидан бир дона ётоқхона жиҳози (каравот) нинг нархи 915,0 минг сўм бўлган. Институт моддий-жавобгар шахслари томонидан сотиб олинган 360 дона ётоқхона жиҳози (каравотлар)ни жами 63,3 млн сўмга қиммат нархда сотиб олган. Натижада давлат бюджети маблағларини растрата қилиш йўли билан талон-торож қилинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти мансабдор шахсларига нисбатан Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилди. Қонун талабларини писанд қилмаганларга тегишли жазо чоралари қўлланилди.

Ҳасан ЁҚУБОВ, 

Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаментининг Тошкент шаҳар Миробод туман бўлими инспектори