Саудия Арабистони ИИВ: Ноқонуний келган ҳожиларни қамоқ жазоси кутмоқда

0

Саудия Арабистони Ички ишлар вазирлиги Ҳаж мавсуми юзасидан баёнот берди. Унга кўра, Ҳаж зиёратини ноқонуний адо этишни мақсад қилганларга нисбатан жазо қўлланилиши мумкинлиги айтилган.

Islam-today нашрининг ёзишича, жазо фақатгина зиёратчиларга эмас, балки уларни ноқонуний олиб келган автобус ва такси ҳайдовчиларига нисбатан ҳам қўлланилади.

Ҳаж зиёрати тартибини бузган зиёратчиларга нисбатан ярим йилгача бўлган қамоқ жазоси қўлланилиши кўзда тутилган.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

loading...