Шавкат Мирзиёев Лукашенко билан «Заславл» давлат қароргоҳини сайр қилиб, сўнг совғалар алмашди (фото+видео)

0

Шавкат Мирзиёев Александр Лукашенконинг таклифига биноан «Заславл» давлат қароргоҳига келди.

Давлат раҳбарлари қароргоҳ ҳудудини сайр қилди, сўнг совғалар алмашди.

Лукашенко ўзбекистонлик ҳамкасбига «Беларусь» панноси ва миллий кўйлак, унинг кичик ўғли Николай эса зубр ҳайкалчасини тақдим этди.

Шавкат Мирзиёев Беларусь раҳбарига хоккейчи ҳайкалчасини совға қилди.

Президентлар норасмий шароитда суҳбат қурди.

Бунинг учун жой сифатида Шавкат Мирзиёев Лукашенкога ўтган йили Ўзбекистонга ташрифи чоғида совға қилган ўйма шийпонча танланди.

Daryo.uz

loading...