Сибирда ёнғин ҳамон давом этмоқда

0

ББС хабарига кўра, Россия президенти Владимир Путин армияга Сибир ва мамлакатнинг бошқа шарқий минтақаларида шиддат билан давом этаётган йирик ўрмон ёнғинларини ўчириш ҳақида кўрсатма берди.

Бир неча ҳафта бурун юзага келган ёнғин оқибатида Сибирдаги 3 миллион гектарга яқин ўрмон зарар кўрган.

700 мингдан зиёд россиялик Сибир минтақасида фавқулодда ҳолат эълон қилиш ва ёнғинга қарши курашни янада жадаллаштириш талаб этилган петицияни имзолаган.

Расмийлар аҳоли манзилгоҳлари жойлашмаган ҳудудларда ўт ўчириш ишлари олиб борилмаслигини маълум қилиши ортидан одамлар ғазабга минмоқда.

Сибир шаҳарлари заҳарли тутун билан қоплангани хабар қилинмоқда.

loading...