Ана холос! Сауль Альварес чемпионлик камаридан маҳрум этилди

0

Профессионал бокснинг ўрта вазн тоифаси вакили мексикалик Сауль «Канело» Альварес (52-1-2, 35 КО) IBF чемпионлик камаридан маҳрум этилди.

Гап шундаки, Альварес 1 августга қадар мазкур камар учун даъвогар бўлган украиналик Сергей Деревянченко (12-1, 10 КО) билан жанг борасида келишиб олиши керак эди. Бироқ, томонлар бўлажак беллашувнинг молиявий масалалари бўйича бир фикрга кела олмаган.

«Канело» эса ҳозирча ўзида WBA super ҳамда WBC камарларини ўзида сақлаб турибди.

Энди Альваресдан олиб қўйилган IBF камари учун Деревянченко қозоғистонлик Геннадий Головкинга (39-1-1, 35 КО) қарши жанг ўтказиши кутилмоқда.

Мазкур тўқнашув таҳминан октябрь ойларида бўлиб ўтиши режалаштирилган. Агар томонлар ўртасида қандайдир келишмовчилик бўладиган бўлса, у ҳолда жанг санаси ноябрга кўчирилиши мумкин.

loading...