Мирзо Улуғбек туманидаги Хирмонтепа кўчасида транспортлар ҳаракати вақтинчалик чекланади

0

Мирзо Улуғбек туманидаги “Подшобоғ” маҳалласи Хирмонтепа (эски Никитина) кўчасида пиёдалар йўлакларининг йўқлиги, пиёдалар йўлнинг автомобил қатнов қисмидан фойдаланишга мажбур бўлаётгани кузатилди, деб хабар беради Мирзо Улуғбек туман ҳокимлиги матбуот хизмати.

Шунингдек, кўча атрофидаги электр симлари бетартиб жойлашган, симёғочларнинг баъзиларида ҳаддан зиёд сим ўтказгичлар тортилгани сабабли осилиб қолган. Фуқаролар томонидан қўшимча қурилмалар қуриб олинган, баъзи уйларнинг атрофи дарахт шохлари билан тўлган.

Умуман олганда, бетартиб ҳолатга келиб қолган ушбу кўча эндиликда “Намунали кўча” лойиҳаси доирасида тартибга келтирилади. Қўшимча қурилмалар ва бетартиб жойлашган кўча атрофи ўрнида пиёдалар юриш йўлаклари пайдо бўлади.

Oлтинтепа ва Буюк Ипак Йўли кўчаларини боғлайдиган Хирмонтепа (эски Никитина) кўчасида қурилиш таъмирлаш ишлари бошланади. Шу сабабли Хирмонтепа (эски Никитина) кўчасида транспортлар ҳаракати вақтинчалик чекланади.