Қарзи борнинг ишида унум бўлмайди…

0
Самарқанд вилояти Пайариқ туманлараро иқтисодий судининг қарздор “Янгиқўрғон пахта тозалаш заводи” акциядорлик жамиятидан ундирувчи Оқдарё тумани давлат солиқ инспекцияси фойдасига 1 миллиард 377 миллион 460 минг сўм солиқ қарзини ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати Мажбурий ижро бюроси Оқдарё тумани бўлими ижро иш юритувига келиб тушган. 
Шу куннинг ўзида ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисида қарор қабул қилиниб, қарор нусхалари томонларга юборилган.
Ижро ҳаракатлари давомида қарздор “Янгиқўрғон пахта тозалаш заводи” АЖнинг банк ҳисоб-рақамларининг чиқим қисмига банд солинган.
Қарздор “Янгиқўрғон пахта тозалаш заводи” АЖга тегишли бўлган мол-мулкларни аниқлаш мақсадида мутасадди идораларга сўров хатлари юборилган.
Шунингдек, мазкур ижро ҳужжати ижросини таъминлаш мақсадида давлат ижрочининг далолатномасига асосан қарздорга тегишли бўлган, жамият ҳудудида жойлашган 10 дона компьютер ва бошқа мол-мулклар хатланиб, Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 233-моддаси тушунтирилган ҳолда қарздор “Янгиқўрғон пахта тозалаш заводи” АЖнинг вакилига топширилган.
Мазкур ижро ҳужжати юзасидан олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида қарздор “Янгиқўрғон пахта тозалаш заводи” АЖдан ундирувчи Оқдарё туман Давлат солиқ инспекцияси фойдасига 1 миллиард 377 миллион 460 минг сўм солиқ қарздорлиги ундириб берилди.
***
Каттақўрғон туманлараро иқтисодий судининг суд ҳужжатига асосан қарздор “Зиёвуддин пахта тозалаш” АЖдан ундирувчи Пахтачи туман Давлат солиқ инспекцияси фойдасига 3 миллиард 569 миллион 694 минг сўм ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати МИБ бўлим иш юритувига келиб тушган ва ижро иши юритиш қўзғатилган.
Ижро ҳаракатлари давомида қарздор “Зиёвуддин пахта тозалаш” АЖнинг ҳисоб-рақамига банд солиниб, мутасадди идораларга сўров хатлари юборилган.
Қарздорнинг “Зиёвуддин пахта тозалаш” АЖга тегишли бўлган ҳисоб-рақамлари банд солингач ва пул маблағларини хатлаб вақтинча сақлаш АТБ “Агробанк” туман филиали раҳбариятига Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг тегишли моддалари талаблари тушунтирилган ҳолда вақтинча сақлаш учун топширилган.
Ҳозирда қарздор “Зиёвуддин пахта тозалаш” АЖнинг туман Давлат солиқ инспекцияси фойдасига 3 миллиард 569 миллион 694 минг сўм солиқ қарзи ундирилди.
***
Каттақўрғон туманлараро иқтисодий судининг қарздор Жанубий-ғарбий электр тармоқларидан ундирувчи Каттақўрғон туман Давлат солиқ инспекцияси фойдасига 2 миллиард 209 миллион 450 минг сўм солиқ қарзини ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжатлари Мажбурий ижро бюроси туман бўлими ижро иш юритувига келиб тушган.
Шу куннинг ўзида ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисида қарор қабул қилиниб, қарор нусхалари томонларга юборилган.
Ижро ҳаракатлари давомида қарздор Жанубий-Ғарбий электр тармоқларига тегишли бўлган мол-мулкларни аниқлаш мақсадида мутасадди идораларга сўров хатлари юборилган.
Мазкур ижро ҳужжати юзасидан олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида қарздор Жанубий-ғарбий электр тармоқларидан ундирувчи Каттақўрғон туман Давлат солиқ инспекцияси фойдасига 2 миллиард 209 миллион 450 минг сўм солиқ қарздорлиги ундириб берилди.
loading...