Саудия аёлларига қандай эркинликлар берилди?

0

ББС хабар беришича, Саудия Арабистони қироли чиқарган янги фармонда, аёллар, эндиликда, эркак маҳрам рухсатисиз хорижга саёҳат қилиши мумкинлиги айтилади.

Жума кундан кучга кирган янги фармонга кўра, 21 ёшдан ўтган барча аёллар эркак маҳрамдан ижозат сўрамай, паспорт олиш ҳуқуқини қўлга киритмоқда.

Шунингдек, қирол фармони аёлларга туғруқ, никоҳ ва ажралишни рўйхатдан ўтказдириш ҳуқуқини ҳам берган.

Бундан ташқари, аёлларга ишга жойлашишда кенг имкониятлар ҳам очилган. Янги тартибга биноан, барча фуқаролар жинс, ногиронлик ёки ёшдан қатъий назар, бирор камситишга учрамай, ишлаш ҳуқуқига эга бўлмоқда.

Бунга қадар Саудия аёллари паспорт ёки хорижга чиқиш визаси олиш учун ўзига яқин эркак қариндошдан рухсат сўрашга мажбур эди.

Эслатиб ўтамиз, Халқаро инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилотлари Саудия Арабистонида аёлларга иккинчи даражали фуқаро сифатида қаралишини иддао қилиб келмоқда.

loading...