Ўйлаб кўрдингизми? 2019 йил 3 август куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қиларкин?

0

 

 

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Бугун ҳамкасблар қаршисида бўлар-бўлмасни гапиравермаслигингиз талаб этилади. Айниқса, раҳбарият билан бекитиқча келишувингиз бўлса, тилингизни тийишингиз керак. Севимли инсонингиз сизга бироз ёқимсиз хабар етказиши мумкин. Кечқурун айримлар хизмат сафарига жўнаб кетиши кутилади. Сафарга жўнамайдиганлар тоза ҳавода сайр қилишлари тавсия этилади.

 

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

 

3 август куни биринчи навбатда саломатлигингиз ҳақида қайғуришингиз зарур. Агар умумий аҳволингиз анча кундан бери кўнгилдагидек кечмаётган бўлса, албатта врач қабулига боринг. Шубҳасиз, овқатланиш режимига ҳам қатъий амал қилишни бошланг. Парҳез кучли бўлиши шарт эмас. Бўтқа, кефир, қатиқ ва шу кабилар иштирокида парҳез тутсангиз кифоя қилади. Молиявий масалада фирибгар ва ўғрилардан эҳтиётингизни қилинг.

 

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

 

Бугун сиз учун асосий нарса иш жойингиздаги мартаба ва обрўйингизга путур етказмаслик. Бу иш сизнинг қўлингиздан келади. Иш бажараётган лаҳзаларингизда ҳамкасблар билан узоқ вақт гап сотиб қолишдан сақланинг. Ўзингизга гап тегиши мумкин. Оиласиз ва романтикларни бугун омад кутиб туради. Ойга учиш учун ҳам имкониятингиз бор. Ҳали жуфт танламаган бўлсангиз, бугун сизга шу имконият яратилади.

 

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

 

3 августда худо кўрсатмасин, чап ёнбошингиз билан туриб қўйсангиз, жанжаллар қуршовида қолишингиз ҳеч гап эмас. Мураккаб вазиятларда қолсангиз, масалага имкон доирасида хотиржам муносабатда бўлинг. Шунда қўшимча оптимизмга эга бўласиз, худонинг инояти билан дўстлар ёрдамга шошилади. Аллергиядан безовталанаётган бўлсангиз, тиббий кўрикдан ўтинг, керакли таҳлилларни топширинг. Ошқозонингизга ёқиб тушмайдиган маҳсулотлар истеъмолидан тийилинг.

 

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

 

Биринчи навбатда ўз ҳаракатингиз, қолаверса, яқин инсонлар ёрдамида ҳар қандай кўринишдаги тўсиқларни енгиб ўта оласиз. Лекин ҳаракатларни алоҳида иштиёқ ва интилиш билан содир эта боринг. Куннинг иккинчи ярмида дўстлардан бири қалбингиз тубидаги яралардан бирини бардамалатиши мумкин. Эҳтиёт бўлинг. Бундан кейин суюкли инсонингиз билан орангиздаги сирларни дўстларга умуман айтманг.

 

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

 

3 август куни ўзингизни ғалатироқ тута бошлашингиз кўзга ташланади. Бу ҳам етмагандек, ишни ўзингиз хоҳлаган тезлик, кўринишда эмас, талаб қилинганидек бажаришингиз керак бўлади. Иложингиз қанча. Раҳбарлар шуни хоҳлагандан кейин сиз бажарасиз холос. Янги лойиҳаларни замонавий технологияга асосланган ҳолда ҳаётга тадбиқ эта билсангиз, пулнинг тагида қолишингиз тайин. Сурункали хасталикка чалинганлар муолажалар ва дориларни ўз вақтида ичиш ҳақида унутиб қўймасинлар.

 

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

 

Бугун хусусий мулк ва мерос масаласида умуман ҳаракатлар содир этманг. Ўзингизга ортиқча муаммо орттириб оласиз. Агар ишингиз кўпайиб кетмаса, бугун тушдан кейин табиат қўйнига чиқиб дам олсангиз ҳам зиён қилмасди. Шахсий ҳаётингизга ҳам алоҳида эътибор қаратинг. Қариндошлар, яқин инсонингиз билан муносабатларингиз бузилмаслиги учун доимо қалбингиз амрига бўйсунган ҳолда иш тутинг.

 

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

 

3 августда ёлғонлар, чув тушишлардан ниҳоятда эҳтиёт бўлинг. Кайфиятингизни сунъий тарзда бўлса-да, яхши ҳолатда ушлашга ҳаракат қилинг. Мушкулотлар одамни тоблайди. Фақат молиявий муаммолар эмас. Уларни имкон борича йўқ қилиш пайида бўлинг. Бугун пул масаласида анча қийналишингиз кутилади. Шунинг учун банкдан кредит олсангиз, тўғрироқ бўларди. Оила қурмаган бўлсангиз, бугун кун давомида бўлғуси тақдирдошингизни учратиб, танишишингиз эҳтимоли бор.

 

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

 

Бугун югур-югурлар оёғингиздан олиши эҳтимолга яқин. Бунда ўзингизнинг ҳам айбингиз йўқ эмас. Барча оғирликларни ўз зиммангизга олишга ўрганиб қолгансиз. Ярим-ёлчисини қариндошларга ҳам беринг. Бугун зарарли одатлардан воз кечиш муваффақиятли кечади. Кечқурун баъзи оилалиларнинг хонадонига меҳмонлар ташриф буюриши мумкин. Баъзи дўстларимиз янги меҳмон кутишаётганди. Бугун у ҳам сизнинг оламингизга қадам қўйиши ҳақиқатга яқин бўлиб турибди.

 

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 19. 01)

 

3 август куни сизни танқид қилишдан тийила олмайдиганлар, ишлашга халал берувчиларни жой-жойига ўтқазиб қўймасангиз бўлмайди. Молиявий муаммоларни мустақил ҳал қилинг. Шунда дўст-душманнинг кўзи тегиб безовта қилмайди. Башарти ўзингизни ёмон ҳис эта бошласангиз, ҳамма ишни ташлаб бўлса-да, врач кўригига боринг. Саломатликни пулга сотиб олиб бўлмайди. Ўзингизни эҳтиёт қилинг. Омад сизга ёр бўлсин!

 

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

 

Бугунги кунингиз қандай ўтиши ўзингизга боғлиқ. Агар ҳадеганда арзимас баҳона билан кайфиятингизни бузавермасангиз, қувончли лаҳзалар сизни ҳам четлаб ўтмайди. Бундан ташқари, иш ва шахсий ҳаёт билан боғлиқ имкониятларни қўлдан бой беришингиз мумкин. Рўзғорингизда ҳам муаммо дегани қалашиб кетган. Уларни оила аъзоларингиз иштирокидагина камайтира оласиз.

 

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

 

3 августда ҳамкасблар бажаришдан бош тортган ишларга сиз қўл уринг. Раҳбарларнинг ишончсиз назар билан қарашига эътибор берманг. Албатта муваффақият қозонасиз ва юзингиз ёруғ бўлади иншооллоҳ. Оиласизлар учун учрашувлар, дўстлар билан тоғларда дам олиш хайрли ўтади. Эмоцияни жиловда ушланг. Кечқурун анчадан бери кўришмасдан соғинган қариндошингиз ҳақида ёқимли хабар эшитасиз.

Хушвақт бўлинг! Ҳаммавақт бўлинг!

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади