Россияда ҳайдовчи пиёдани уриб юбориб, кейин марҳумнинг узилиб кетган қўлини ўғирлаб кетди…

0

 

Россиянинг Волгоград шаҳрида 21 ёшли исми сир тутилган ҳайдовчи отасига тегишли бўлса керак, «Audi A5» автомобилини ҳайдовчилик гувоҳномасисиз бошқаргани етмай, 38 ёшли пиёдани уриб кетди. Жабрланувчи ўша жойнинг ўзида ҳалок бўлди. Зарба кучли чиққани боис марҳумнинг бир қўли узилиб кетган экан. Ҳайдовчи қўлни ҳам пакетга солди-ю, машина юкхонасига беркитди.

Аммо полициячилар автоҳалокат содир бўлган ерда автомобилнинг ён кўзгучасини топишди. Шу нарса қотил ҳайдовчини топишда ёрдам берди.

Нега марҳумнинг қўлини беркитгани ҳақида сўрашганда, ҳайдовчи азбаройи қўрқиб кетганини баҳона қилди.

Ҳозирги пайтда ушбу факт юзасидан жиноий иш қўзғатилган. Ҳайдовчи камида етти йил муддатга озодликдан маҳрум этилиши мумкин.