ХОҲ ИШОНИНГ, ХОҲ ИШОНМАНГ…

0

 

 

КОКОС ҲАҚИДА ҚИЗИҚАРЛИ ФАКТЛАР

 

1. Тинч океани соҳилида жойлашган Тонга қироллигида эрта ўлим топадиганларнинг аксарияти кокос ёнғоғи бошига тушиши туфайли ёруғ дунёни тарк этади.

2. «Кокос» сўзи португал тилидан олинган бўлиб, таржима қилинганда, «маймун» маъносини беради.

3. Кокосли пальма аслида қайси давлатдан келиб чиқиши ҳануз ҳеч кимга маълум эмас. Фақат олимлар у илк бор Малайзияда пайдо бўлганини тахмин қилишади.

4. Кокос ёнғоғи жуда беор бўлади. Агар уларни океанга ташласангиз-у, тўлқинлар соҳилга итқитиб юборса, келиб тушган ерида янги дарахт ўсиб чиқаверади.

5. Индонезия кокос етиштириш бўйича дунёда биринчи ўринни эгаллайди.

6. Кокосли пальма дарахтининг диаметри 45 сантиметр, бўйи эса 30 метргача етади.

7. Битта кокосли пальманинг барглари 20 тадан 35 тагачани ташкил этади.

8. Битта кокос ёнғоғи 1, 5 дан 2, 5 килогача вазнга эга.

9. Агар кокос ёнғоғи зиёнланмаган бўлса, ичидаги сув худди тиббиётда ишлатиладиган «физраствор» каби фильтрланган ҳолатда бўлади.

10. Кокосли сув таркиби В1, В3, В6, Е, С, кальций, К витаминларидан иборат.

11. Кокос иммунитетни кўтариш қувватига эгалиги боис қандли диабет билан оғриганларга катта фойда беради.

12. Кокос пальмаси бўйдор ва бақувват бўлиши учун жуда кўп туз талаб қилади. Шунинг учун сувдан узоқда ўсадиган пальмаларнинг бўйи пастлигича қолиб кетади.

13 Дунёда кокосдан ёғ, десерт, салқинлантирувчи, спиртли ичимликлар ва бошқа маҳсулотлар тайёрланади.

14. Айрим мамлакатларда кокос пальмаси танасидан мебель ҳам ясашади.

15. Филиппин пойтахти Манила шаҳрида тўлиқ кокос пальмасидан бунёд этилган сарой бор.

16. Кокос пальмаси ўртача 90-100 йил умр кўради. Йилига битта кокос пальмасида 400-500 та кокос ёнғоғи пишиб етилади.

17. Бактерияларга қарши курашиш имкониятлари кўплигидан кокос ўта иссиқда ҳам, юқори даражадаги намликда ҳам чиримайди.

18. Йилига кокос ёнғоғи бошига тушиши оқибатида 200 нафаргача одам ўлим топади.

19. Айрим давлатларда одамлар маймунларни дарахт устидан кокос ёнғоғи теришга ўргатишади. Яхши ўргатилган маймун бир кунда эгасига 500-700 дона кокос ёнғоғи териб бера олади.

20. Кокос суви тозалик жиҳати юқорилиги сабабли XX асрнинг етмишинчи йилларида тиббиёт вакиллари ундан қон плазмаси ўрнида унумли фойдаланишган.

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади

 

 

 

loading...