ЖЧ-2022 саралашидаги Ўзбекистоннинг илк ўйинининг вақти ҳамда баҳсни қайси стадионда ўтказиши маълум бўлди

0

Сентябрь ойида Жаҳон чемпионати-2022 иккинчи саралаш босқичи учрашувлари старт олади.

Саралаш баҳсларининг “D” гуруҳидан ўрин олган Ўзбекистон миллий терма жамоаси илк ўйинини сафарда Фаластинга қарши ўтказади. Мазкур учрашув Ал-Рам шаҳридаги Фаластин терма жамоасининг уй ўйинларини ўтказадиган “Фаисал Ал-Ҳуссеини” стадионида бўлиб ўтади. Ўйин Тошкент вақти билан соат 19:00да бошланади.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси мазкур учрашувга тайёргарлик доирасида 28 август санасидан бошлаб пойтахтда йиғинга киришади.

Жаҳон чемпионати-2022

Иккинчи саралаш босқичи / 1-тур

2019 йил / 5 сентябрь / 19:00

“Фаисал Ал-Ҳуссеини” стадиони (Ал-Рам,  Фаластин)

Фаластин – Ўзбекистон

loading...