Роналду: «Ортга қайтишнинг иложи бўлса, у билан бирга ўйнаган бўлардим»

0
«Ювентус» форварди Криштиану Роналду ўтмишдаги футболчилар орасида ким билан ҳаракат қилишни хоҳлагани ҳақида фикр билдирди.

«Ҳаёлимда мен бирга ўйнашни хоҳлайдиган кўплаб ўйинчилар бор. Бироқ, мен бир неча йил олдин оламдан кўз юмган ҳамюртим Эйсебиони танлайман. У Португалия тимсолларидан бири ҳисобланади. У ажойиб инсон бўлган ва мен Эйсебио билан терма жамоада бирга тўп тепишни истаган бўлардим», – дейди 34 ёшли футболчи.

Маълумот ўрнида, Эйсебио 1965 йили «Олтин тўп» совринини ва 1968 (42 гол), 1973 (40 гол) йилларда эса «Олтин бутса»ни қўлга киритган. У футболчилик фаолиятини ҳужумда ўтказган. Португалиялик афсона 2014 йилнинг январида 71 ёшида бу оламни тарк этганди.