“Ўлик мавсум”да янги фильм..

0

Кино оламида “Ўлик мавсум-бизнингча эса “Тинчлик мавсуми” деган ибора бор. Бу – ёз фаслига тўғри келади. Эътибор берган бўлсангиз, ёзда деярли янги фильмларнинг премъералари ўтқазилмайди. Томошабин таътил муносабати билан маълум муддатга кинотеатрларни тарк этади. Лекин киноижодкорлар ана шу “ўлик мавсум”да энг қизғин ижод қучоғида бўлишади. Мақсад,ьм янги мавсумни энг муносиб фильмлар билан кутиб олиш, томошабинга янги ижод намуналарини тақдим этиш. Ўзбек кино оламидаги янги мавсумни биринчилардан бўлиб кинорежиссёр Шахноза Жамилованинг “Параллел туташмайди” бадииий фильми бошлаб берадиган бўлди. Фильм ҳақида қисқача тўхталиб ўтадиган бўлсак , ушбу картина ёшларимизга гиёҳвандлик балоси ҳақида ҳикоя қилиб, фильмнинг бош эпизодида чет элларда экилган ажал уруғи қадам- ба қадам бизнинг юртимизга етиб келиши ва гиёҳвандликка алоқадор бўлган инсонларни аксариятини ўз домига тортиб, тақдирларнинг бузилиши, оилаларнинг барбод бўлиши тасвирланган. Ижодкорлар бу фильм билан ўсиб келаётган ёш авлодга » гиёҳвандлик йўқликка бошлайди!» деган фикрни сингдириб, уларни бу йўлдан хато эканлигини, ўзларининг тақдирига бафарқ бўлмасликка чақиришни мақсад қилишган. “Параллел туташмайди” бадиий фильмининг сценарий муаллифи ҳамда режиссёри Шаҳноза Жамилова “Ижодимиз орқали ёшларни бу йўлдан сақлаб қолишга кичкинагина ҳиссамизни қўшсак, ўзимизнинг ВАТАН олдида озгина бўлса ҳам бурчимизни бажарган бўлар эдик”-дейди.
Мазкур фильмнинг катта премъераси 23 август куни Алишер Навоий номидаги кино саройида бўлиб ўтади.
Сценарий муаллифи ҳамда постановкачи режиссёр : Шахноза Жамилова
Ролларда :
Шахло Темирова, Самиддин Лутфуллаев, Илҳом Бердиев

Барчани янги мавсумнинг янги фильми тақдимотига таклиф қиламиз!

loading...