Ўйлаб кўрдингизми? 2019 йил 6 август куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қиларкин?

0

 

 

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Агар кўзланган мақсадларнинг барчасига етишни, моддий аҳволингиз ҳозиргидан-да яхшироқ бўлишини хоҳласангиз, бугуноқ меҳнат таътилига чиқинг. Дам олсангиз, янги куч йиғасиз. Молиявий муаммоларни ижобий ҳал этиш учун сизга ишончли ёрдамчилар керак. Тўғри, бир кундаёқ миллионерга айланиб қолмайсиз. Лекин чўнтагингиз қуруқ ҳам қолмайди. Кечқурун оила қурмаганларга романтик учрашув белгилаш тавсия этилади.

 

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

 

6 август куни қалбингиз фақат байрам, хушчақчақликни талаб қила бошлайди. Мабодо салгина ҳаракат қилиб юборсангиз, бундай байрамни ташкил эта оласиз. Ишингиз билан боғлиқ янги лойиҳалар ўйлаб қўйган бўлсангиз, уларни ҳозирча четга сура туринг. Куннинг иккинчи ярмида хизмат сафарига жўнаб кетишингиз эҳтимоли бор. Сафар давомида ёруғ дунёдан тўлиқ қониқиш ҳосил қиласиз. Оиласиз бўлсангиз, йўл-йўлакай бўлғуси ёстиқдошингизни учратиб танишишингиз ҳам ҳақиқатдан йироқ эмас.

 

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

 

Бугун эгизаклар буржи остида туғилганларнинг кўпчилиги олдига сира қийналмасдан адо этса бўладиган вазифани кўндаланг қўйишади. Бу ҳамкасблар олдидаги авторитетни мустаҳкамлаш. Нолимасангиз бўлади. Чунки сизнинг обрўйингиз раҳбарлар ва ҳамкасблар олдида ёмон эмас. Ундан кўра барчага ҳали маълум бўлмаган истеъдод қирраларингизни намойиш этинг. Кимдир лотерея ўйнаб катта пул ютиб олиши мумкин. Оллоҳ сизга ёр бўлсин!

 

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

 

6 августда ёлғиз қолиб ўзингиз учун ёқимли бўлган машғулотлар билан банд бўлиб кўришингиз тавсия этилади. Бу организмингиз ва саломатлигингиз учун жуда зарур. Асабларингиз таранглашган, уларни албатта бўшаштиришингиз шарт. Кимлардир режаси бўйича бугун меҳнат таътилига чиқиши мумкин. Рўзғор ва шахсий муаммолардан нари бўлишда оилалиларга жуфти ёрдам бера олади.

 

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

 

Эрталаб уйқудан уйғонасиз-у, вужудингизни кутилмаганда дангасалик ҳисси эгаллаб олади. Ҳатто, ўрнингиздан қўзғалишга эрина бошлайсиз. Иш жойингизда бугун мукофот пули берилишини ёдга олинг. Шу заҳоти дангасалик ортга чекинади. Кун давомида ёқимли харидларни амалга оширишингиз, дўстлар билан учрашиб мулоқот қилишингиз мумкин. Кечки пайт дўстлар ёки қадрдонлардан бирининг фавқулодда қўнғироғи режаларингизни ўзгартириб юбориши ҳам эҳтимолдан холи эмас.

 

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

 

6 август куни яқин ўтмишдаги воқеаларни бир-бир ёдга олинг. Шунда хатоликларга йўл қўйишдан ўзингизни сақлаган бўласиз. Ҳатто, муҳаббатда ҳам бугун хато қилишга ҳаққингиз йўқ. Қариндошлардан бири куннинг иккинчи ярмида қимматбаҳо совға ҳадя этиши мумкин. Айримлар янги квартира ёки уйга кўчиб ўтишлари ҳам ҳақиқатга яқин. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилишни унутманг.

 

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

 

Бугун сизни муҳаббат масаласида тақдирнинг ўзи синовдан ўтказиши мумкин. Лекин синовлардан муваффақиятли ўтиш учун рашк ва шу каби зарарли одатларни нари суриб қўйинг. Молиявий масалада эса аксинча умуман муаммо бўлмайди. Жуда осонлик билан олишингиз керак бўлган пулларни қўлга киритасиз. Кечқурун олис сафарга отланиш зарурати туғилади. Албатта боринг. Кам бўлмайсиз. Омад сизга ёр бўлсин!

 

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

 

6 августда сизни омад кутади. Аммо бу ишдами, ё муҳаббатдами, вақт кўрсатади. Ишдаги мартаба, лавозим, пул масаласида умуман таваккалчиликка йўл қўйманг. Ҳатто, ўта мўмай даромад ҳиди келиб турган бўлса ҳам етти ўлчаб бир кесинг. Ҳуқуқий масаладаги ишлар, бошқа жойга кўчиш ва рўзғор жиҳозлари сотиб олиш бугун муваффақиятли кечади. Кечқурун яқинларингиз даврасида вақт ўтказинг. Саломатлигингизни эҳтиёт қилинг.

 

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

 

Қувноқ давра, спиртли ичимликлар истеъмоли кабиларни хаёлингизга ҳам келтирманг. Айниқса, саломатлигингиз тобида бўлмаса, баттар қилиб қўйишингиз ҳеч гап эмас. Фирибгарлардан, таваккалчиликдан, шубҳали таклифлардан нари бўлинг. Бу сизни оғир аҳволга солиб қўйиши мумкин. Ишхонадаги ишларингизда муаммо кўзга ташланмайди. Кечқурун қайсидир қондош сизни оилавий меҳмонга чақириш эҳтимоли бор.

 

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 19. 01)

 

6 август куни йўл қўйилган жиддий хатоликларга барҳам беришингиз лозим бўлади. Акс ҳолда иш жойингизда ўз вазифангизни бажаришингиз асносида жиддий тўсиқларга дуч келасиз. Иш бажаришда қатъият ва интилувчанликка эътибор қаратинг. Қариндошларнинг айримлари билан муаммолар юзага келиши кутилади. Лекин буни бир оғиз ширин гап билан тўғрилаб кетса бўлади. Ёки ўша қондош учун кутилмаган совға ҳозирлаб қўйинг.

 

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

 

Бугун сиздан барча жабҳаларда сергак бўлиш талаб этилади. Ҳатто, қайсидир ҳужжатга имзо чекиш зарур бўлса ҳам сергаклик халал бермайди. Нуқул асабингизни бузадиган гап гапириб чарчамайдиганлардан нари бўлганингиз маъқул. Оила қурмаган бўлсангиз, бўлажак жуфтингиз билан сайр-у саёҳатга отлансангиз ҳам бўлади. Бугун саёҳат учун қулай имкониятлар туғилиши мумкин. Сафарда бир-бирингизни янада яхшироқ таниб оласиз.

 

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

 

Кунингиз хавотирларга бой бўлиши кутилмоқда. Ҳатто, нотаниш одамлар билан фавқулодда суҳбат ҳам қалбингизга хавотир туйғусини солиб қўйиши мумкин. Тушдан кейин барча ишни ташлаб дам олиш учун қаергадир отлансангиз, жуда тўғри йўл тутган бўласиз. Молиявий масалада сира хавотирланманг. Заҳирадаги пулларингиз етарли.

Хушвақт бўлинг! Ҳаммавақт бўлинг!

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади