Тошкентда абитуриентни оқ кўйлакда бўлмагани боис олий ўқув юртига кириш имтиҳонига қўйишмади…

0

 

Абитуриент Бекзод Абдулазизов Тошкент аграр университетига ўқишга киришни орзу қиларди. 1 август куни тест синовларини топшириш учун келганда, эгнига оқ кўйлак эмас, футболка кийиб келгани учун имтиҳон залига киритишмади. Ваҳоланки, мавжуд қоидаларга кўра, абитуриент имтиҳонга ўзи хоҳлаган кийимда келиш ҳуқуқига эга.

Ҳозирча мутасадди ташкилотлар бу хусусда фикр билдирганича йўқ.

upl.uz