Ҳабибнинг отаси Макгрегорни Доғистонга таклиф этгани, у эса нега келмаётгани ҳақида фикр билдирди

0

UFC’нинг енгил вазн тоифаси чемпиони россиялик Ҳабиб Нурмагомедовнинг отаси ва мураббийи Абдулманоп Нурмагомедов ирландиялик жангчи Конор Макгрегорни кўп марта ўз юртига меҳмонга чақиргани ҳақида айтди.

«Мен уни кўп бора таклиф этганман. У эса афсуски, келмаяпти. Бу унинг шахсий иши. У хавфсизлик масалаларидан хавотирда бўлса керак. Шубҳасиз, у Кавказга келган ҳар қандай одам, аввало, душман эмас, балки меҳмон бўлишини билмайдиган кўринади. Меҳмондўстлигимизни намойиш этмаслигимиз мумкин эмас. Биз ҳаммани яхши кутиб оламиз, меҳмон қиламиз ва кузатамиз», – дейди Абдулманоп.