Ўзбекистонлик ММАчи ғалабасидан сўнг, октогонда бошқа спортчи билан жанжал келтириб чиқарди (+видео)

0

Ўзбекистонлик аралаш яккакураш қоидалари бўйича жангларда (ММА) иштирок этиб келаётган Ҳумоюн Ибрагимов ўзининг навбатдаги беллашувини туркиялик Батуҳан Акдуман қарши ўтказиб, иккинчи раунддаёқ рақибини нокаутга учратган ҳолда ғалаба қозонди. Шу тариқа, Ҳумоюн учинчи жангида ҳам зафарли юришини давом эттирди.

Ибрагимов мазкур жангидан сўнг, октогонга туркиялик бошқа бир жангчи Жалол Ҳасанини чорлади. Томошабинлар орасида ўтирган Ҳасани эса чақирувни қабул қилиб, майдонга кириб келди ва оқибатда иккала ММАчи ўртасида жанжал юзага келди.

Кейинчалик маълум бўлишича, Ўзбекистон вакили Жалол Ҳасани билан жанг ўтказиш учун музокаралар ўтказган. Бироқ, рақиб томон буни рад этган.

Эслатиб ўтамиз, Ҳумоюн Ибрагимов 2018 йилдан буён Туркиянинг BLACKSHARKMMA тасарруфи остида жанг ўтказиб келади.