Хорижга чиқмоқчимисиз? Марҳамат, алиментни тўланг!

0

Фуқаролик ишлари бўйича Гулистон туманлараро судининг қарорига асосан, қарздор Га Денисдан ундирувчи Га Любовь фойдасига бир нафар фарзанди учун 1/4 қисм алимент ундириш белгиланган эди. Ота эса фарзанд таъминоти учун алимент пуллари ўз вақтида тўлаб бермоқда. Бироқ зарурат туфайли ота хориж сафарига чиқишига тўғри келиб қолди. Аммо отага нисбатан четга чиқмаслик тўғрисида тақиқ қўйилган. Энди нима қилиш керак? Дарҳол олдинги ойлар учун ҳам алиментни тўлаб, ишни муаммосиз ҳал қилса бўлади. Га Денис ҳам шундай йўл тутди.

Бюронинг давлат ижрочиси томонидан ушбу қарор ижросини таъминлаш мақсадида қарздор Га Денисдан ундирувчи Га Любовь фойдасига 24 млн сўм алимент пуллари ундирувчининг фарзанди 18 ёшга тўлгунига қадар олдиндан тўлиқ ундирилиб берилди ва ушбу ижро иши тамомланди.