Аёл дунёнинг “саккизинчи мўъжизаси ”

0

Аёл кишининг миясида бир вақтнинг ўзида етмиш етти хил фикр бўлади.

• • •

Аёл киши асаларига ўхшайди. Сенга асал беради, лекин ора-орада чақиб туради.

• • •

Модомики онанг аёлингни кузатиб, назорат қилиб турибдими, аёлингга ишонавер!

• • •

Аёлнинг қуроли – тили.

• • •

Хотинсиз эркак – жасадсиз бош.

Эрсиз аёл – бошсиз жасад.

• • •

Аёл эри билан ўтказган бахтли кунларининг қадрини эрини йўқотганда билади.

• • •

Агар чиройли аёл бамисоли қимматбаҳо тош бўлса, фозила (гўзал хулқли, илмли) аёл бамисоли хазинадир.

• • •

Олтин олов билан синалади.

Аёл олтин билан синалади.

Эркак аёл билан синалади.

• • •

Иффат каби аёлнинг қадрини оширадиган нарса йўқ.

• • •

Аёл аввал кўзи билан яхши кўради.

Кейин қалби билан яхши кўради.

Охирида ақли билан яхши кўради.

• • •

Бойнинг зийнати саховат.

Фақирнинг зийнати қаноат.

Аёлнинг зийнати иффат.

• • •

Аёл уч кишини ёқтирмайди:

1. Ўзидан чиройлироқ аёлни.(баъзиси)

2. Ёшини сўраган кишини.

3. Ўтмишини сўраган кишини.

• • •

Ҳар бир бахтли эркакнинг ортида солиҳа аёл бор.

• • •

Йиғлаётган аёлни тушунишга уриниш худди қаттиқ шамол эсиб, бўрон бўлаётган пайтда газетани варақлашга уринишга ўхшайди.

loading...