Бир неча ой олдин юраги хуруж қилган Касильяс тўғрисида кутилмаган хабар эълон қилинди

0

Испаниялик таниқли дарвозабон Икер Касильяс жорий йилнинг май ойида «Порту»нинг машғулотлари вақтида юраги хуруж қилиши оқибатида шифохонага олиб кетилган ва бир неча кунлик даволанишлардан сўнг унга жавоб берилганди. Шифокорлар эса унга вақтинча футбол ўйнамасликни тавсия қилишди.

Бироқ, бугун «Порту» матбуот хизмати 38 ёшли дарвозабонни янги мавсум учун футболчилар қайдномасидан ўтказди. Бу эса уни келаси мавсум ҳам майдонга тушишидан дарак беради.

Аввалроқ, Касильяс фаолиятини якунлаши ва «Порту»нинг ёшлар жамоасида иш бошлаши ҳақида айтилганди.