Чиқиндини олишни илтимос қилган маҳалла раисини фургонда уриб кетишди ва у ҳаётдан кўз юмди.

0

Франциянинг Вар департаменти(биздаги қишлоққа ўхшаш ҳудуд) Синь коммунаси(биздаги маҳаллага ўхшаш ҳудуд) мэри(биздаги оқсоқолга ўхшаш лавозим) Жан Матьё Мишелни йўл четига ташланган чиқиндини олиб ташлашни сўраганидан сўнг машинада уриб кетишди.

Гап шундаки, 76 ёшли оқсоқол икки нафар ишчи юк ташувчи автомобиль(фургон)даги қурилиш чиқиндиларини йўл четига ташлаётганини кўриб қолади. Улардан бундай қилмаслик ва чиқиндиларни йиғиштириб олишларини сўрайди. Аввалига ишчилар унга қулоқ солишди, бироқ мэр полиция келишини кутишларини сўраганида, кетишга уринишади. Бурилиб, машина орқасида турган коммуна раисини уриб юборишади. Кекса инсон ҳаётдан кўз юмди.

Фургон ҳайдовчиси ва йўловчиси қўлга олинган. Айни пайтда тергов бошланган. Унда мэр бахтсиз ҳодиса қурбони бўлгани, ёки қасддан ўлдирилганига аниқлик киритляпти.

Жан-Матьё Мишель коммуна раҳбари лавозимига 1983 йилдан буён олти марта кетма-кет тайинланган эди. Янги сайловларгача унинг ўрнини ўринбосари эгаллаб туради. Вар департаментидаги 153 та коммунада мотам эълон қилиниб, байроқлар туширилган.

Xs.uz

loading...