Диний либосда мактабга бориш мумкинми? (видео)

0

 

Unews хабарига кўра, 6 август куни Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ раҳбар ходимлари билан журналистлар ўртасида очиқ мулоқот бўлиб ўтди. Унда марказ директори Акмал Саидов Тўғри.уз мухбирининг мактаб ҳудудида диний либосда юриш борасидаги саволига жавоб берди.

“Мактаб бизда дунёвий. Агар диний мактаб ёки мадраса бўлса, у ерда ўша мактабнинг тартиб қоидалари бўйича кийиниш керак. Дунёвий давлатда дунёвий давлат қўйган талаблар асосида кийиниш керак. Аммо кўчада ёки бошқа жойда бу ҳар кимнинг шахсий иши”, деди А.Саидов.

loading...