Алмазбек Атамбаев: «Қурол фақат менда бор! Тарафдорларимнинг қўлида ҳатто рогатка ҳам йўқ!..»

0

 

Бугун маҳаллий вақт билан кундуз соат 11: 00 да Қирғизистон собиқ президенти Алмазбек  Атамбаев резиденцияси ёнида тўпланган аҳоли қаршисига чиқиб, улар билан суҳбатлашди. Собиқ президент бугуноқ соат кундузги 16: 30 да «Медиа Форум» биноси ёнига тарафдорлари билан бирга боришни мўлжалламоқда.

— Ярим одам «Форум»дан кейин Оқ уйга ҳам боришни таклиф қилди. Агар зарур бўлса, биз Оқ уйга ҳам борамиз. Одамлар, мен бир неча ойдан бери бир гапни айтиб келганман. Агар мени ўққа тутишса, албатта жавоб зарбасини йўллайман. Шунинг исботи сифатида бир гапни айтаман. Қурол фақат менда бор. Тарафдорларимда ҳатто рогатка ҳам йўқ. Агар ҳукумат ҳарбийлари мени отиб ўлдириш ҳаракатига тушса, мен ҳам қараб турмайман. Албатта жавоб зарбасини йўллайман…

Отамбоев айтиб ўтдики, ҳозирги пайтда гаровга олинган олти нафар махсус хизмат ташкилоти аскарлари қўйиб юборилади.

 

 

 

 

 

loading...