Қирғизистон миллий хавфсизлик хизмати раиси Қўй-Тошда собиқ президент тарафдорларини отиб ўлдиришмаганидан афсусда экан…

0

 

Қирғизистон собиқ президенти Алмазбек Атамбоевни қўлга олиш махсус операцияси муваффақиятсизликка учради. Амалдаги президент “қўшин”лари собиқ президентнинг уйига кириб бора олишмади. Тарафдорлари йўл беришмади. Шундан кейин Қирғизистоннинг амалдаги раҳбари хавфсизлик кенгашининг фавқулодда мажлисини чақирди. Мажлисда қўлга олиш операцияси жараёнида ўлим топган хавфсизлик хизмати собиқ раҳбари Усенбек Ниязбековни хотирлашди. Бу ҳақда миллий хавфсизлик хизмати раиси Орозбек Опумбоев сўз юритди. Унинг айтишича, марҳумнинг тириклигидаги лақаби “Лейтенант” бўлган экан. 2006 йили махсус хизмат ташкилоти катта офицери лавозимида хизмат қилган маҳаллар қўлида граната билан террорчиларни бир ўзи йўқ қилган.

— Биз ўшанда ҳақиқий душманга — террорчиларга қарши курашганмиз, — деди Опумбоев. — Аммо Алмазбек Атамбаев бизни — қуролсиз ҳарбийлар, милиционерларни ўққа тутади деб сира ўйламагандик. Мен ҳозир унинг уйини ўққа тутишга буйруқ бермаганимдан афсусдаман…

Экспертлар бу шахснинг сўнгги гапини норозилик билан қарши олишди. Улар айтишдики, биринчидан, бир ватанда яшаб, бир миллат, бир динда бўла туриб бир-бирини таъқиб этиш, унга қарата ўқ узиш, уни яралаш, ўлдириш, оғир аҳволга солиб қўйиш ғирт шармандаликдан бўлак нарса эмас. Иккинчидан, кеча тунда махсус хизмат ходимлари Алмазбек Атамбоевнинг резиденцияси, у беркинган уйни автоматлардан ўққа тутганига бутун дунё гувоҳ бўлди. Акс ҳолда Қирғизистон миллий хавфсизлик хизмати раҳбари ўлим топмасди. 50 нафарга яқин одам яраланмасди. Афсуски, шундай юқори лавозимли шахслар, барчанинг кўз ўнгида, эътиборида бўлганлар ёлғон сўзлаши ачинарли ҳол.

 

 

loading...