Қирғизистон собиқ президенти Алмазбек Атамбоев қўлга олингач, мамлакатда аҳвол қандай? (дақиқабай маълумот. Маҳаллий вақт билан белгиланган)

0

 

23. 03. Алмазбек Атамбоевнинг тарафдорлари айтдики, Ала-Тоо майдонидагиларнинг унга умуман алоқаси йўқ.

23. 07. Марказий майдондагиларни милиция ходимлари ҳайдамоқда. Шовқинли гранаталар товуши қулоққа чалинмоқда.

23. 12. Милиция ходимларидан иборат колонна майдонга йўл олган. Митинг иштирокчилари ҳайдаб солинмоқда. Милиция ходимлари қуроллардан фойдалана бошлади.

23. 19. Оқ уй қаршисида митинг уюштирганлар дуч келган тарафга қараб қоча бошлади.

23. 21. Шаҳарда яшовчиларнинг айтишича, ҳозирча фақат Бишкек марказидагина нотинчлик ҳукм сурмоқда. Қолган ҳудудларда тинчлик ҳукмрон. Шаҳардаги барча савдо шоҳобчалари ёпиб қўйилган. Шаҳар кўчаларидаги чироқлар ҳам ўчирилган.

23. 46. Милиция ходимлари митинг иштирокчиларига қарши қуроллардан фойдаланишда давом этмоқда. Сиреналар шовқини шаҳарни тутган.

23. 54. Ала-Тоо майдонига 10 дан ортиқ милиция машинаси саф тортган. Оқуйга яқин ерда ҳуқуқни муҳофаза қилиш ташкилоти ходимлари ўтирган автобуслар ҳам келиб тўхтаган.

00. 07. Ала-Тоо майдонидан митинг иштирокчилари ҳайдаб чиқарилди.

 

 

loading...