Қирғизистон собиқ раҳбарини қўлга олиш операциясининг учинчи босқичи бошланди…

0

 

Қирғизистон ички ишлар ходимлари мамлакат собиқ президенти Алмазбек Атамбоев резиденциясига учинчи ҳужумни амалга оширди. Атамбоев штабидагиларнинг гапига кўра, милиционерлар шовқинли граната ва автоматларни ишга солишган.

Бу операцияда 200 дан кўпроқ милиция ходими иштирок этмоқда. Бундан ташқари, собиқ президент яшайдиган Қўй-Тош қишлоғига бешта автобус, учта КАМАЗ, иккита микроавтобусда қўшимча кучлар юборилган.

Атамбоев ҳар қачонгидек қўриқчилари қуршовида ўз уйидан ҳеч қаерга чиққани йўқ. Ҳужумлар бошланиши муносабати билан собиқ президентнинг тарафдорлари Бишкекда бўлиб ўтадиган митингни бекор қилиб, барчалари Қўй-Тошга жўнашди.

Эслатиб ўтамиз, Атамбоевни қўлга олиш операцияси кеча кечқурун бошланган. Ҳозирга қадар жами 79 киши турли даражада жароҳатлар билан касалхонага ётқизилган.

 

 

loading...