Толибонлар делегацияси Ўзбекистонга келишди (Видео)

0

Мулла Абдулғани Бардар бошчилигидаги Толибонлар делегацияси Ўзбекистонга етиб келишди.

Тошкент халқаро аэропортида уларни Ўзбекистон Республикаси президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Иргашев кутиб олди.

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов ҳамда Толибон ҳаракати раҳбарининг ўринбосари Мулло Абдулғани ўртасида музокаралар бошланди.

 

Эслатиб ўтамиз, афғон тинчлик музокаралари ҳам Тошкентда муҳокама қилинган эди.