Ўйлаб кўрдингизми? 2019 йил 9 август куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қиларкин?

0

 

 

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

9 август куни биринчи навбатда молиявий муаммоларни бартараф этинг. Токи яқин орада меҳнат таътилига чиққач, пулдан қийналиб юрмайдиган бўлинг. Ишга ижодий ёндашишни шиор қилиб олсангиз ҳам зиён кўрмайсиз. Қариндошлар билан муносабатларда масофа сақлашни унутманг. Акс ҳолда орангизда келишмовчиликлар юзага келиши мумкин. Оиласиз бўлсангиз, кун давомида интернет орқали янги танишувни бошдан кечирасиз. Омад сизга ёр бўлсин!

 

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

 

Кунингиз ҳам қизиқарли, ҳам кучли босимлар остида кечиши кутилмоқда. Иш кўп, бош қашишга вақт топа олмайсиз. Мия ва қўллар баравар ишлайди. Аммо бундан ҳеч ким ҳали зарар топмаган. Фаолликда меҳнат қилиш одамни чархлайди. Ёлғизларга бугун омад кулиб боқади. Кўчага чиқиб дўстлар билан қўнғироқлашасиз-у, янги танишувга ўхшаш романтик лаҳзаларга рўбарў бўласиз. Бу воқеа кафе ёки кинотеатрда содир бўлиши эҳтимолга яқин.

 

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

 

9 августда зиммангизда ўта масъулиятли вазифа туради. Сиз кенг омма эътиборига ишингиз билан боғлиқ истеъдодингизни намойиш этасиз. Қайси касб эгаси бўлишингиздан қатъи назар бу ҳаракатларингиз муваффақиятли якун топади. Шахсий ҳаётда табиатингизга хос тортинчоқликдан воз кеча билишингиз талаб этилади. Йўқса, оиласизлар умрининг охиригача идеалидаги одамни топа олмай ҳалак бўлишлари мумкин.

 

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

 

Бугун ишларингиз жуда кўп. Аммо саломатлигингиз панд бериш эҳтимоли бор. Иш моддий жиҳатдан жуда фойдали бўлса ҳам саломатлигингизни хавф остига қўймаслигингиз тавсия этилади. Акс ҳолда касалхонага тушасиз ва ишлаб топган пулларингизнинг ҳаммаси даволанишга сарфланади. Худо кўрсатмасин. Оиласизлар янги танишган инсони билан муносабатларни бугун янада мустаҳкамлаб олиш имконига эга бўлишади. Фақат унга атаб кичкинагина сюрприз ҳозирлаб қўйинг. Пулни аяманг.

 

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

 

9 август куни иш ишқида куйиб-ёнишингиз кутилади. На илож, агар дам олишни меҳнатга алмаштирган бўлсангиз, омадингизни берсин. Фақат ишни деб яқин инсонларга эътибор қаратишни унутиб қўйманг. Кейин татимайди. Шахсий ҳаётда оилалилар жуфти билан муносабатларни янада яхшилаш масаласида жиддий тўсиқларга дуч келиши мумкин. Романтикка айланинг. Ўзингизни мажбурлаб бўлса-да, романтикага ошно тутининг. Оллоҳ сизга ёр бўлсин!

 

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

 

Бугун кўплаб учрашувлар, суҳбатлар ва таклифларни бошдан ўтказасиз. Жиддий қарорлар қабул қилишда таваккалчиликка суянишингиз керак бўлади. Бундан бўлак имконингиз ҳам йўқ. Шахсий автомобилингиз бўлса, югур-югурларни ўз техника воситангиз ёрдамида бартараф этинг. Калорияга ўта бой, ёғли, шўр таомларни истеъмол қилишингиз тавсия этилмайди. Олисдаги қариндошлардан бири ҳақида кечқурун ёқимсиз хабар эшитишингиз эҳтимоли бор.

 

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

 

9 августда руҳий ҳолатингизни тартибга келтириб олиш учун ёлғиз қолишингизга тўғри келади. Телефон орқали бировлар билан ҳам гаплашмасликка ҳаракат қилинг. Сукут сақланг. Агар тадбиркорлар хорижга сафар уюштиришса, билсинларки, албатта сафар муваффақиятли кечади. Бугун пулдан сира хавотир олмасангиз бўлади. Чунки нимаики харид қилишни хоҳласангиз, пулингиз етарли миқдорда бўлади. Агар шамоллаш аломатлари сезилса, дарҳол врачга мурожаат қилинг.

 

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

 

Бугун кўпчиликни рашк балоси чирмаб олиши мумкин. Сиз севган инсоннинг бошқалар билан мулоқот қилиши рашкингизни қўзғайверади. Алам қалбингизни кемира бошлайди. Аммо бу даражада рашкчи бўлиш ҳам яхшиликка олиб келмаслиги мумкин. Нима биландир чалғишга ҳаракат қилинг. Ишда аввал бошлаган лойиҳаларингиз якуний босқичга етади. Бироқ дарров уларнинг ижроси учун пул олишга шошилманг. Пулни орадан қисқа вақт ўтгач, албатта оласиз.

 

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

 

9 август куни ўқотар буржи остида туғилганларнинг аксарияти ташқарида ишқий саргузаштлар ташкил этиш иштиёқида елиб-югуради. Лекин оилали бўлсангиз, жуда эҳтиёт бўлинг. Худо кўрсатмасин, қўлга тушсангиз, бошингиз эгилиши ҳолва бўлиб қолади. Шахсий бизнесига эга дўстларимиз кун бўйи рақобатчиларга қарши курашиб вақт ўтказади. Фақат рақобат ҳақоратларга уланишига йўл қўйманг.

 

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 19. 01)

 

Бугун сиз асосий ишларни четга суриб қўйишингиз мумкин. Дўстларингиз табиат қўйнида дам олиш учун таклиф қилишса, ўша ёққа жўнаб қолишингиз кутилмоқда. Албатта, муҳим ишлар бўлмаса, дам олиш ҳам тешиб чиқмайди. Ўзгаларнинг тақдирига, муаммоларига аралашмасликка ҳаракат қилинг. Ўзингизга ортиқча ташвиш орттириб олишингиз ҳеч гап эмас. Овқатни керагидан кўп еманг, саломатлигингиз панд бериши мумкин.

 

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

 

9 августда зерикиш ва ўзингизни ёлғиз ҳис этишга баҳона йўқ. Вужудингизда куч кўп, суюклигингизнинг севимлисисиз. Молиявий масалада ўта муҳим қарорни қабул қилишингизга тўғри келади. Кимлардандир қарзингиз бўлса, куннинг иккинчи ярмида улар қарзини талаб қила бошлайди. Дўстлар билан жанжаллашиб қолишдан сақланинг. Акс ҳолда жаҳл ва нафратнинг асирига айланиб қоласиз. Оллоҳ сизни ўз паноҳида асрасин!

 

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

 

Балиқ буржи остида туғилганларга ёмонликлар раҳна солмайди. Не ишга қўл урсангиз, қалбингизгагина қулоқ тутинг. Яқинларингиз кун давомида ёқимли эмоцияларни ҳадя этишади. Олисда яшайдиган қариндошлардан ёқимли хабар эшитасиз. Кечқурун айримлар қўшни шаҳарга сафар қилиши мумкин. Танани ва юзни тозалашга мўлжалланган косметика воситалари сизга фақат фойда беради.

Хушвақт бўлинг! Ҳаммавақт бўлинг!

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади

 

 

loading...