Ўзбекистонда кўп хотинлилик одатий ҳолга айланиб бормоқда…

10

 

Расмий маълумотларга кўра, биргина Самарқанд вилоятининг ўзида беш мингдан кўпроқ эркакнинг иккитадан хотини бор. Бу ерда учта, тўртта хотинлилилар тушириб қолдирилган. Акс ҳолда кўп хотинлилар сони янада кўпчиликни ташкил этарди.

Ҳукуматимиз раҳбарлари эса кўп хотинлиликка қарши курашни давом эттирмоқда. Масалан, маҳаллий муллаларга иккинчи хотинга уйланиш ниятида келган эркак ва ёнидаги ўша аёлга шаърий никоҳ ўқимаслик ҳақида кўрсатма берилган. Шаърий никоҳ ўқишга фақат расман загсдан ўтганлиги ҳақида гувоҳнома бўлсагина рухсат берилади.

Республикадаги аёллар билан ишловчи ташкилотлар мутасаддилари ҳам кўп хотинлиликни қоралайди. Негаки, бу нарса оилаларни бузади, болалар етим қолади, турли жанжаллар, хунрезликларга сабаб бўлади. Ишқилиб, эркакларга ҳам, иккинчи ё учинчи, тўртинчи хотин бўлишга тайёр аёлларга ҳам худонинг ўзи инсоф ато этсин! Омин! Оллоҳу Акбар!!!

 

 

loading...

10 ФИКРЛАР

  1. Инсоф бергани учун Зино килмай, никох укитиб юрипти улар

  2. Эри йўқ ёш жувонлар нима қилиши керак, мен эрга тегаман деб жар солмайдику. Аллоҳнинг адолатини жорий қилиш керак холос. Оилаларни бузади деган фикр нотўғри. Аксинча, зинонинг олди олинади.

    • Сан нега хакорат киласан? Кани, савия пастлигини исботлаб бер-чи, аклли йигит!

      • Журналист инсон таҳлиллар, фактлар билан мақола беради. Сизнинг мақолангизда фақат Самарқандда 5000 та эркакнинг 2 та хотини брлиги айтилган, нима бўлибди, деган табиий савол туғилади. Ҳақиқий журналист статистика келтиради, масалан, 1 та хотини бор оилалар билан 2 хотини бор оилалардаги тушунмовчиликлар, уруш-жанжаллар сони, болаларнинг етим қолгани ҳақида маълумотлар келтиради. Балки ўша 2 та хотинли оилаларда ҳаёт яхшидир, сиз буни ўрганиб кўрмагансизку. Ёки қўлингизда статистика борми? Охирги вақтда овоза бўлаётган жиноятларнинг олиб кўрайлик, қандай оилаларда кўпроқ жиноятлар содир бўляпти? 1 таликлардами ё 2 таликларда? Ёхуд етим бўлиб қолаётган болалар, бунда кўпроқ эркаклар ажрашиб расман бошқасига уйланяпти ва болалари етим бўлиб қоляпти, бу ҳам факт, ё расман ажрашган бўлса етим бўлса бўлаверсинми?

      • Агар савияси паст бўлмаганда Аллох ҳалол килган нарсага «Негаки, бу нарса оилаларни бузади, болалар етим қолади, турли жанжаллар, хунрезликларга сабаб бўлади» деб ёзмасди. Аллохнинг ҳукми хеч қачон бу нарсаларга олиб келмайди. Бу ерда инсон омили бор ҳалос. Аллохнинг ўзи рухсат берган, фақат адолат қилиш керак, акс ҳолда қиёматда савол – жавоби қаттиқ бўлади. Статистика бўйича қизлар ўғил болаларга қараганда кўпроқ тугилади. Агар бир эркакка бир аёл никохи билан чекланса, қолган аёлларга нисбатан зулм қилинган бўлиб чиқади. Манга жавоб этирози ёзувчилар диққатига, аввал яқин орада жойлашган масжидга бориб имомдан яхшилаб билиб олила, ўзила учун ҳам, ўйлиманки тўғри фикрга келасла.

  3. Koʻp xotinlikda yomonlik yoʻq deb oʻylayman, chunki Rasululloh sallallohu alayhi vasallam hech qachon ummatga yomonlikni oʻrgatmaganlar.

  4. Avval bittani uddalashsin. O’zingni boqish masala bo’lib borayapti. 5000 erkak zags i bo’lmasa, nikoh o’qitgani yo’l berishmasa qanday yashayapti ekan.

  5. Журналист диган бирон масалага ёндашганда чуқурроқ ёндошсаде. Ўзини ўзлигини, тарихини билиш кере камида. Ўзини фикрини томдан тараша тушганде ёзмасдан.

Comments are closed.