Ўзбекистонлик ёш боксчилар мамлакат бокси тарихида янги саҳифа очишди!

0

Қувайтда ўсмирлар ўртасида Осиё чемпионати якунланди. Бугун 8 август куни мусобақа доирасида финал жанглари бўлиб ўтди. Аҳамиятлиси, 14 та вазн тоифасида ўтказилган финал жангларининг 12 тасида ўзбекистонлик ёш чарм қўлқоп усталари рингга кўтарилишди.

Кун тўлиқ равишда ўзбек йигитларига аталди десак муболаға бўлмайди. Баҳсларда рингга чиққан 12 нафар боксчининг 10 нафари рақибларини мағлубиятга учратиб, олтин медалга сазовор бўлишди. Икки нафар боксчи кумуш, яна иккиси эса бронза медалига эга чиқди.

Олтин:

-35 кг: Ҳумоюнмирзо Абдурасулов

-37 кг: Ҳожиакбар Маҳмудов

-40 кг: Фаррух Тўлаганов

-43 кг: Умидилло Абдурасулов

-46 кг: Бобурбек Бобожонов

-49 кг: Лазизбек Тўлқинов

-52 кг: Далержон Бозоров

-55 кг: Жаҳонгир Нарзиев

-61 кг: Мирзоб Некбоев

-64 кг: Шавкатжон Болтаев

Кумуш:

-58 кг: Абдулазиз Абдураҳмонов

-67 кг: Шаҳбоз Ҳамидуллаев

Бронза:

-70 кг: Айназар Кенесбаев

+70 кг: Ҳусанбой Риҳсибоев

loading...