АПЛ бугун бошланса, кучли бешликнинг қолган чемпионатлари қачон старт олади? (батафсил)

0

Бироз олдин, Англия Премьер-лигасининг янги мавсуми бугундан бошланиши ҳақида хабар бергандик. Хўш қолган кучли бешлик қаторига кирувчи чемпионатлар қачон старт олади. Батафсил жавоб берамиз.

Франция биринчи лигаси.

Франция чемпионати АПЛ билан бир кунда бошланади. Бугун Тошкент вақти билан 23:45да «Монако» – «Лион» баҳси янги мавсумни очиб беради.

Германия Бундеслигаси.

16 августда старт олади. Илк учрашув эса «Бавария» ҳамда «Герта» ўртасида бўлиб ўтади. Ушбу баҳс 23:30га белгиланган.

Испания ЛаЛигаси.

Испания чемпионати ҳам Бундеслига каби 16 августда старт олади. Фақат ярим соат фарқ, яъни, 00:00да «Атлетик» – «Барселона» учрашуви билан.

Италия А Серияси.

Кучли бешлик чемпионатлари орасида энг кеч бошланадиган биринчилик бу А Сериядир. Италия чемпионати 24 августда старт олади. Шу куни 1-тур доирасида «Парма» – «Ювентус» (21:00да) ҳамда «Фиорентина» – «Наполи» (23:45) беллашувлари бўлиб ўтади.