Атамбаев тергов ҳужжатларига имзо чекишдан бош тортди

0

Қирғизистоннинг собиқ президенти Алмазбек Атамбаев тергов ҳужжатларига имзо қўймади. Бу ҳақда унинг адвокати Сергей Слесарев хабар берди.

У гумондорлик билдиришномаси, сўроқ баённомаси, эҳтиёт чорасини ўзгартириш тўғрисидаги буйруққа, эҳтиёт чораси тўғрисидаги ҳужжатларга имзо қўйишдан бош тортди.

Шунингдек адвокат, ўз ҳимояси остидаги Атамбаевни тунги соат бирларга яқин кўрганини айтган. Улар сўзлашишган, кейин тергов жараёни бошланган. Слесарев  Атамбаевнинг “кайфияти яхши, хотиржам ва ўзини қўлга олган” деб қўшимча қилган.

Бироз олдинроқ, собиқ президент тергов изоляторига (СИЗО) 26 августгача жойлаштирилгани ҳақида маълум қилинганди. У ҳозирда “криминал авторитет” Азиз Батукаевни ноқонуний қамоқдан озод қилганлиги  иши бўйича сўроқ қилинмоқда.

Zarnews.uz

loading...