Бугун кечаси Бишкекда Атамбоев тарафдорларидан 40 нафари қўлга олинди…

0

 

Кеча тунда Бишкекдаги Ала-Тоо майдонида агрессив кайфиятдаги ёш авлод вакиллари йиғилиб, тартибсизликларни келтириб чиқарган. Уларнинг барчаси Қирғизистон собиқ раҳбари Алмазбек Атамбоев тарафдорларидир. Улар шаҳар кўчаларини қўлларида ходалар билан, қора ниқобда кезиб, оддий халқ вакилларига жабр етказган. Бир неча маротаба мамлакат юқори кенгаши биноси, дўконлар, супермаркетларга бостириб киришга уринган. Автомобил йўлларини ўзбошимчаларча ёпиб қўйган. Воқеани ёритаётган журналистларни таъқиб остига олган. Милиция ходимлари ниҳоят уларнинг барчасини махсус қуроллар, шовқинли гранаталар ёрдамида ҳайдаб солишга муваффақ бўлди. Шу жараёнда Атамбоев тарафдорларининг 40 нафари қўлга олинди.